Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари чуқур стратегик шериклик даражасига чиқди.
2022-10-22 12:13:13 226
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давомида:
➖Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.
Давлат раҳбарлари “Шарқ - Ғарб” ва “Шимол - Жануб” йўналишларида, шу жумладан Туркманбоши порти имкониятларидан фойдаланган ҳолда транспорт йўлакларини фаол ривожлантиришга аҳдлашиб олдилар.
➖Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.
➖Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун олий даражадаги музокараларнинг якунларига бағишланган брифинг ўтказилди.
➖Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
➖Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳридаги “Halk hakydasy” (“Халқ хотираси”) ёдгорлик мажмуасида бўлди.
➖Давлатимиз раҳбарига ушбу Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилди
➖Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан биргаликда Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилишида ҳамда “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросимда иштирок этди.