Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Маҳалла ёшлари стол тенниси бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кубоги” мусобақасида беллашдилар

×

 2022-10-26 08:56:55    249

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат тумани маҳаллаларида яшовчи ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кубоги” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ёшлар ишлари агентлиги, спортни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда ташкилланди. 
Мусобақа низомига кўра 13-16 ёшдаги маҳалла ўсмир йигит-қизлар стол теннис баҳсларида фаол курашдилар.

Якуний натижаларга кўра, 1️⃣ ўрин - "Ғунча" маҳалла ёшлари, 2️⃣ ўрин - "Бекобод" маҳалла ёшлари, 3️⃣ ўрин - "Истиқлол” маҳалла ёшлари қўлга киритишди.

Мусобақа сўнгида ғолиб совриндорлар ва фаол иштирокчилари туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан  диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

"Ғунча" маҳалла ёшлари спортнинг стол теннис бўйича вилоят босқичига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.