Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАКТАБЛАРДА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2022-10-26 08:58:03    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумотларга қараганда, 2050 йилга келиб, жаҳон аҳолиси сони 9.8 миллиардга етади. Табиийки, бу демографик ўсиш озиқ-овқат етишмовчилиги, ичимлик суви муаммоси, аҳоли зичлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлик каби муаммоларни келтириб чиқаради. 

Ана шундай муаммолардан бири бу – энергия муаммосидир. Бугун унинг борлиги ҳам, йўқлиги ҳам бирдек муаммо туғдиряпти: энергия етишмовчилиги ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг мураккаблашувига сабаб бўлса, энергия ишлаб чиқариш қуввати кўплиги табиатга салбий таъсир кўрсатади. Чунки бирламчи энергиянинг 80 фоиздан кўп миқдори анъанавий углеводород манбалари ва ядро энергетикасига тўғри келади. Энергия транспортировкаси эса суюқ ҳолатда – нефть-газ шаклида амалга оширилади.

Қазилма энергия манбаларининг чеклангани давлатлар иқтисодиётига таъсир ўтказишидан ташқари, минтақалар геосиёсий муаммоларига ҳам сабаб бўляпти. Шу боис, ХХ асрнинг охирларида анъанавий энергия манбалари ўрнига қайта тикланувчи энергияни жорий қилиш борасидаги илмий-амалий саъй-ҳаракатлар бошланди.

Масалан, қуёшдан келаётган радиациянинг сайёрамизга тушадиган энергия миқдори ўртача 1.3-1.4 кВт/м2ни ташкил қилади. Атмосферадан космосга қайтиб кетадиган радиация миқдорини ҳисобга олмасак, ер юзасига ўртача 1 кВт/м2 энергия тўғри келади. Бу энергия сайёрамизнинг айни дамдаги энергия эҳтиёжидан 9000 маротаба кўпдир. Шу сабабли янги қўшилаётган энергия қуввати анъанавий энергия эмас, балки қайта тикланувчи манбалар ҳисобидан амалга ошириляпти.

Айниқса, таълим муассасаларида орттирилган маблағлар ҳисобига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Фурқат тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда  ҳам аллақачон бу борада кенг кўламли ишлар давом этмоқда. Жумладан,  бўлим тасаррифидаги 4, 17, 23, 37- сонли умумтаълим мактабларига ҳам қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу орқали нафақат энергияни тежашга,  балки эртамиз эгалари бўлган ёшлар ҳамда педагогларимиз  узлуксиз интернет билан ишлашларига зўр имконият бўлди. Зеро,  табиий ресурсларни тежаш ва оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Мухаммаджон Ортиқов. 
Фурқат тумани халқ таълими бўлими мудири.