Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир қанча масалалар кўриб чиқилди.
2022-10-28 14:17:28 214
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик олтинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия давомида,
➖ Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишнига доир амалга оширилган ишлар тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси Т.Вахобов ва Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси М.Мирмақсудовларининг ахборотилари тингланди.
➖ Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги шунингдек, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида;
➖Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида.;
➖Туманда 2022 йилда янги иш ўринларини яратиш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳолати тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар, қарорлар ижроси депутатлар томонидан саволлар ва қизғин муҳокамаларга уланди. Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик олтинчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтимоий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.