Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Орифхон Ҳотамов" номидаги мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилиги бўйича республика танловининг туман босқичи ўтказилди
2022-11-02 20:56:15 225
Бугун Ўзбекистон халқ ҳофизи Орифхон Ҳотамов таваллудига бағишланган мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилик республика кўрик танловинининг Фурқат тумани саралаш босқичи Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди
Танловда мақом ижрочилик санъатига қизиқиши юқори бўлган, ўз истеъдодларини катта саҳналарда намойиш этиш истагидаги 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Танлов иштирокчилари Ўзбекистон халқ ҳофизи Орифхон Ҳотамов репертуаридан ўрин олган қўшиқлардан жонли тарзда ижро этдилар.
Тадбирда туман ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари иштирок этиб, танлов якунларига кўра ғолибликни қўлга киритган ёш истеъдод эгаларини эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирладилар.
Танловдан сўнг Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳовлисида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида сектор раҳбарлари, Маданият бўлими ходимлари томонидан турли хил манзарали кўчатлар, терак қаламчалари экилди.