Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат тумани пахтакорлари тайёрлов манзилларига белгиланган 19 240 тонна давлат режасини амалда 19 265 тонна эвазига ортиғи билан бажарди.
×
2022-11-12 16:36:58 240
Фурқат туманида 195 та фермер хўжаликларига қарашли 5 минг 425 гектар майдонга пахтанинг "С82-90", "Андижон-35", "Наманган-77" навлари экилиб, ҳар гектар ердан 35-40 центнердан ҳосил йиғиб олишга муваффақ бўлдилар. Туман бўйича 90 та терим отрядларига бирлашган кўнгилли аҳоли вакиллари, фермер хўжалиги аъзоларидан иборат теримчиларнинг қилган меҳнати ва агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилгани туфайли далаларимизда кўзланган хирмон яратилди. Мавсум давомида терим пулини ўз вақтида узлуксиз етказиб бериш чораси кўрилди. Ҳашарчиларни рағбатлантириш ва руҳлантириш мақсадида мавсум давомида илғор теримчи ва отряд раҳбарларига туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотларининг эсдалик совғалари бериб борилди. Туманимиз пахтакорлари фақат шартномани бажариш билан чекланиб қолмай, даладаги ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб-териб олишни ният қилганлар.