Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Пиротехника воситалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун ...

×

 2023-01-05 12:22:35    254

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил байрами арафасида озгина завқ ортидан шахснинг соғлиғига қолаверса моддий аҳволига зарар етказиши ҳеч кимга сир эма Янги йил байрами кунларида протехник воситалар билан содир этилган хуқуқбузарликлар шуни кўрсатадики, сўнги йиллар мобайнида ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан олиб борилган саъй-харакатлар натижасида  бу турдаги ҳуқуқбузарликлар кескин камайган. Агарда бундан 5-6 йил аввал йанги йил кириш кунларида протехника воситалари билан ҳуқуқбузарликлар содир етилганлиги кўп кузатилган бўлса, бу йил хар йилгидан камироқ аниқланди.

Пиротехника воситалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддасида, яъни - Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ҳақида маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2501-моддасида, яъни Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан 2022 йилнинг декабрь ойи давоми МЖтКнинг 1851-моддаси билан 8 нафар шахсларга нисбатан 8 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига белгиланган тартибда жарима жазолари тайинланиб, улардан олинган пиротехника воситалари белгиланган тартибда йўқ қилиниши белгиланган.

Шуларни инобатга олган ҳолда сиз фуқаролардан бир лаҳзалик қувончни деб соғлигингизга ва моддий ахволингизга зарар етказмасликни сўраб қоламиз. 


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси
Т.Вахобов