Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қизил қиёқда 3.3 км астфальтлаш ишлари якунланиб, юқори кучланишли трансформатор пункти ўрнатиш, ёпиқ кабеллар тортиш ишлари олиб борилмоқда
2023-02-06 12:39:10 270
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарорига мувофиқ маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш дастурига асосан Қизил қиёқ маҳалласида жами 3.3 км ички йўлларга астфальт ётқизиш, янги трансформатор ўрнатиш ва электр тармоқларини янгилаш ишларини амалга ошириш учун 2 млрд сўм маблағ ажратилган.
Бугунги кунда Қизил қиёқ маҳалла фуқаролар йиғини Янги обод, Ибрат-2, Янги ҳаёт кўчаларининг 3.3 км ички йўлларига асфальт ётқизиш ишлари якунланди.
Шунингдек, Янги ҳаёт, Ибрат кўчаларига 2.5 км ёпиқ электр кабеллари тортиш, 2 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.