Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Шунқор" маҳалла фуқаролар йиғинида 15.5 км. тармоқ тортиш ҳисобига 750 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади

×

 2023-02-06 12:43:58    289

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла фуқаролар йиғинида 1050 та хонадонда 4 494 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 6 та, "Янги" "Обод" "Гузар" "Наврўз" "Олмазор" "Ўрикзор" "Бодомзор" кўчалари мавжуд.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш бўйича 3 млрд. 220 млн. сўм маблағ эвазига 15.5 км. ичимлик сув тармоғи, 2 та сув минораси, 1 та сув қудуғи, 1 та қудуқ таъмирлаш, 2 та сув насос ўрнатиш ҳисобига 750 та хонадонда 3 194 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. 

Маҳаллада ўтган 2022 йил давомида 1996 йилда қурилган 13 мактаб биноси 6 млрд. 114 млн. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирдан чиқарилди. Ушбу муассасада 873 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1 босқичида "Гузар" "Бодомзор" "Ўрикзор" кўчаларининг 960 метр қисми асфалътланди. "Наврўз" кўчасига 1 дона 160 кВт трансформатор пункти ўрнатилиши натижасида 160 та хонадон сифатли электр энергияси билан таминланди. Жараённинг 2 босқичда "Гузар" "Янги обод" "Бодомзор" "Наврўз" кўчаларининг 2 км қисми астфалтланади.

Бундан ташқари 28 нафар уй таъмирига муҳтож оилаларга 1 450 та шифер маҳсулоти етказилиб берилди. Ҳашар ва ҳомийлик йўли билан ушбу уйлар таъмирдан чиқарилди.