Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Чеккўприк"да ҳам 11.5 км. тармоқ тортиш ҳисобига 524 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади

×

 2023-02-06 12:54:08    255

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла фуқаролар йиғинида 524 та хонадонда 2 196 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 6 та, Янги дунё, Гулобод, Чеккўприк-1, Чеккўприк-2, Ёшлик, Бодомзор кўчалари мавжуд.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш бўйича 2 млрд. 151 млн. сўм маблағ эвазига 11.5 км. ичимлик сув тармоғи, 1 та сув минораси, 1 та сув қудуғи 1 та сув насос ўрнатиш ҳисобига 524 та хонадонда 2 196 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Бугунги кунда жараён давом эттирилиб, қазиш, тармоқ трубалари ўрнатиш, монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллада ўтган 2022 йил давомида "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1 босқичида Чеккўприк-1, Чеккўприк-2 кўчаларининг 1000 метр қисми асфалътланди. Бодомзор кўчасига 1 дона 160 кВт трансформатор пункти ўрнатилиши ва 20 дона электр таянч устунлари янгиланиши натижасида 34 та хонадон сифатли электр энергияси билан таминланди. 

Бундан ташқари дастурлар доирасида Ёшлик, Янги дунё кўчасининг 600 метр қисми цемент-бетон йўл тоифасига айлантирилди. Ушбу кўчалардаги 65 та хонадонни электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона 160 кВт трансформатор пункти ўрнатилиб, 100 дона электр таянч устунлари янгиланди.