Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мурожаат ва ижро | Ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди
2023-02-06 13:01:12 271
Фурқат туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Сектор раҳбарларига ана шундай фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз муддатида ижро этишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Шу каби мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ички ишлар бўлими ходимлари, ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
“Кармак” маҳалласида яшовчи Деҳқонова Мукаррамхон узоқ йиллар "Қўқон" давлат хўжалигида меҳнат қилиб, нафақага чиққан. 67 ёшли онахон икки йил аввал инсультни бошидан ўтказган. Оқибатда бу касаллик унинг ногирон бўлишига олиб келган.
Шойимбеклик 56 ёшли Абдуллаева Одинахон эса кўп йиллар аввал бахтсиз ҳодиса сабаб ўзи мустақил ҳаракатлана олмай қолади. Ҳозирда синглисини уйида яшайди.
Туман ички ишлар бўлими ходимлари, ишчи гуруҳ вакиллари улар билан учрашиб, ўзлари ва оила аъзолари билан суҳбат қурди. Хонадон ва оилаларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди. Беморларга шифо тилаб, мурожаатларига асосан ногиронлик аравачалари топширилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳудуд тиббий патронаж масъулларига шу каби оилаларга, айниқса беморларга алоҳида ва доимий эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.