Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳим масалалар кўриб чиқилди.
2023-02-11 11:31:42 267
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш биринчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия давомида,
➖ Фурқат туманини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл-харитаси”ни тасдиқлаш хақида;
➖ Фурқат туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси хусусида;
➖Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати ва қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги ҳамда улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида;
➖Тижорат банклари томонидан дастурлар бўйича ажратилган кредитлар, уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилиши, муаммоли кредитларни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар, қарорлар ижроси депутатлар томонидан саволлар ва қизғин муҳокамаларга уланди. Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш биринчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтимоий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.