Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида қарздорнинг “ДАМАС” русумли автомашинаси хатланди
2023-02-20 13:19:41 273
ЖИБ Фурқат тумани судининг 19.10.2022 йил кунги қарорига асосан қарздор "М.М.Б" фермер хўжалиги раҳбари М.И. электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига зид равишда ҳисоблагичдан ташқари томчилатиб ва ёмғирлаб суғориш сув насосидан фойдаланиб келган ва натижада Фурқат тумани Электр тармоқлари корхонасига 20.250.000 сўм зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 101-моддаси билан 5.400.000 сўм маъмурий жарима қўлланилган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Фурқат тумани бўлими томонидан ижрога қаратилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжатини талабини бажармагач, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб 18.02.2023 йил куни қарздорга тегишли “ДАМАС” русумли автомашинаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилган.
Ҳозирда мазкур автомашинани аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.
МИБ Фурқат тумани бўлими