Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Ҳар кунинг наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” | Фурқат туманида Наврўз байрами кенг нишонланди

×

 2023-03-17 19:14:04    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда янгиланиш ва яшариш байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли айём – Наврўз туфайли табиат чирой очмоқда.

Туманда наврўзи олам баҳона кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳудудларни яшил маконга айлантириш тадбирлари олиб борилди. Жойларда саховат, ҳайрия тадбирлари билан бир қаторда катта дошқозонларда миллий таомлар пиширилиб, сумалак сайллари ўтказилди.

Фурқатликлар қадриятлар тараннуми, янги кун рамзи бўлган шодиёнани кенг нишонлашга киришган. Бугун Фурқат тумани Навбаҳор шаҳарчасида жойлашган Марказий ўйингоҳда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин,  жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида байрам сайли ўтказилди. Тантанали тадбирни туманимизнинг барча маҳаллаларидан келган аҳоли вакиллари, ташкилот ва корхоналар ишчи-ходимлари бойитдилар.

Тадбирни туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов табрик сўзи билан очиб, бу йилги Наврўз тантаналари туманимизда ўзгача бир руҳда, янгиликларга бой тарзда ўтказилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Тинчлик, дўстлик, биродарлик туйғуларини мустаҳкамлаш, халқимиз, ёш авлод онгида Ватанимизнинг бугуни ва эртасига дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлашда Наврўз байрамининг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади.

Хулоса қилиб айтганда, минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку-зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, ҳосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.

Байрам тадбири давомида Яхёбек Мўминов, Машхура Эргашева, Муқаддас Жўраева сингари халқимиз ардоғидаги санъаткорларнинг ташрифи ва ижро этган куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди.

Бундан ташқари туман Маданият ходимлари ижодкор ва санъаткорлари томонидан тайёрланган адабий-мусиқий дастур йиғилганларга ҳавола этилди. Бир томонда миллий дор ўйинлари, варрак учириш, кураш сингари миллий ўйинлар, бир томонда ошпазлар фестивали ташкил этилиб, томошабинларни ўзига жалб этди. Ташкилотчилар томонидан ҳавола қилинган кўргазмали ярмаркада эса қўл меҳнати намуналари, миллий таомлар ва пишириқлар, миллий кийимлар намуналари намойиш этилди.

Буларнинг барчаси бу йилги Наврўз байрамининг янада файзли ва шукуҳли ўтишини таъминлади. Байрам тантаналари маҳаллаларда, ташкилот ва меҳнат жамоаларида давом этади.