Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!
2023-03-28 11:18:25 337
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишлари Фурқат туманида белгиланган режа асосида ташкил этилди.
Жорий йилнинг 27 март куни Фурқат тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғаниев Ахмаджон Ўринбоевич иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тарғибот тадбирида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда иштирокчиларга янгиланаётган Бош Қомусимизда юз бераётган ўзгаришлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи навбатда, фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини кафолатли тарзда таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланиши тўғрисида батафсил тушунтириб ўтдилар.