Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Диёримизда муборак рамазон ойи давом этмоқда. Меҳр-оқибат, саховат, яхшиликлар ойида қалблар нурга тўлмоқда

×

 2023-04-01 18:21:15    303

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан Умра зиёратига жўнатиш ташаббуси илгари сурилди. Қисқа фурсатда анашу ташаббус амалга оширилди. Ва бир гуруҳ ватандошларимиз Умра зиёратига юборилди.

Республикамиз бўйлаб минглаб ватандошларимиз ичида 3 нафар фурқатлик хожиларимиз ҳам бор. Тумандошларимиз куни кеча Умра зиёратини ўтаб қайтдилар.

Бугун туман раҳбари бошчилигида диний идора вакиллари билан биргаликда зиёратчилар йўқланди.

- Бизни кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш ва бошқа барча хизматлар аъло даражада бўлди, - дейди Фурқат тумани Шунқор маҳалласида яшовчи Солияхон Ботирова. – Рамазон ойида адо этилган Умра зиёрати муборак Ҳаж амали билан баробар бўлиши мумкинлиги, шунингдек, сафар чоғида тутилган рўзанинг савоби катта эканлиги қалбимизда беҳисоб шукроналик туйғуларини ҳис қилдик.