Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Ислоҳотлар амалда | Ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан хўжалик совуни ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди

×

 2023-04-19 14:05:43    374

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат тумани “Мустақиллик” маҳалласида бугунги кунда 2 минг 600 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Оилалар сони 750 та, хонадонлар эса 380 тани ташкил этади.

Ушбу маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият бошлаган Абдурауф Абдураҳимов фуқароларнинг дуч келаётган муаммолари ечимини маҳалланинг ўзидаёқ топиб, уларга амалий ёрдам кўрсатишда бор тажриба ва имкониятларини ишга солиб маҳалла фуқароларининг ишончини қозонишга эришмоқда.

Жорий йилнинг апрел ойида ҳоким ёрдамчисининг саъйи ҳаракати ва тавсиясига асосан 18 нафар фуқароларга тикувчилик, ишлаб чиқариш ҳамда асаларичилик йўналишларида 277 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, Анваржон Ғуломовга ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишда яқиндан кўмаклашиш, оиланинг бандлигини таъминлаш мақсадида 25 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, хўжалик совуни ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди. Натижада оила даромад манбаига эга бўлди.

Маҳаллада шу йўналишдаги ўрганишлар ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари давом этмоқда.