Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқатлик ёшлар Самарқандда ўтказилаётган байдарка ва каное бўйича Осиё чемпионатида совриндорлар сафида

×

 2023-04-29 11:07:29    309

PDF юклаш
Чоп этиш


Самарқанд туманидаги сайёҳлик маркази ҳудудида жойлашган эшкак эшиш каналида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида байдарка ва каноеда эшкак эшиш, шунингдек, параканое бўйича Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилмоқда
Эътиборли томони шундаки, ушбу мусобақаларда совриндорлар қаторида фурқатлик 4 нафар ёшлар ҳам бор.

Хусусан, катталар ӯртасида 2 кишилик баҳсларда Камронжон Ахтамов 1000 метр ва 500 метр масофаларда биринчи бўлиб, 2 та олтин медални қӯлга киритди.
18 ёшли Хумоюнмирзо Мақсудов яккалик 1000 метр масофадаги баҳсларда 3-ӯринни эгаллаб, бронза медалини қӯлга киритди.

4 кишилик 500 метр масофадаги баҳсларда Асилбек Тӯхтаназаров 2-ӯринни эгаллаб, кумуш медални, ҳудди шу масофадаги баҳсларда Гуландон Иброхимова 1-ӯринни эгаллаб, олтин медал соҳибларига айландилар.

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.