Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Туман кенгаши депутатлари томонидан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар сифати назоратга олиб борилмоқда

×

 2023-05-13 23:22:51    219

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг ижроси бўйича туманда амалга оширилган ишларни назорат қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳда Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича” доимий комиссияси аъзолари, депутатлар, Жамоатчилик Кенгаши аъзолари, соҳага оид тегишли мутахассислар жалб қилинди.

Ўрганишнинг биринчи кунида ишчи гуруҳ "Ғаллакор" ҳамда "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғинида йўл қурилиши бўйича шағаллаш, асфальтлаш ишларини жойига чиқган ҳолда кўздан кечирди. 

Аниқланган ва бартараф этилиши зарур бўлган камчиликларни буюртмачи ва пудратчиларга жорий йилнинг 25 май кунига қадар бартараф этиб якунлаш вазифалари юкланди.

Жойларда Депутатлик назорати ўрнатилиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.