Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Марказдан олис ҳудуд "Ғаллакор" маҳалласининг 3,5 км ички йўлларига асфальт ётқизилиб, Янги ҳаёт, Ӯрдакли, Алибобо кўчалари қиёфаси кўркам тусга кирди.
2023-05-17 17:12:58 233
Фурқат туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Давлат раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ички кўчалар бирин кетин асфальтланмоқда.
Хусусан, туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири "Ғаллакор" маҳалла фуқаролар йиғинининг 3,5 км ички йўллари асфальтланиб, Янги ҳаёт, Ӯрдакли, Алибобо кўчалари қиёфаси кўркам тусга кирди.
Аҳоли вакиллари маҳаллаларнинг қиёфаси тобора кўркамлашиб бораётганидан мамнун.