Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Навбатдаги “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
2023-05-18 13:14:39 303
Фурқат тумани "Кичик янги" маҳалла фуқаролар йиғинида иш билан банд бўлмаган, шу жумладан алимент тўловчи, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган, ҳарбий хизматдан қайтган фуқороларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Шухрат Мустафаев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ўтказилиб, бир қанча мурожаатлар ҳал этилди. Қабулдан сўнг Меҳнат ярмаркаси давомида вилоят пракурори ўринбосари ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан 6 нафар ишсиз хотин-қизларга минипеч топширилди.
Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудида жойлашган 36 та корхона-ташкилотлар ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари, корхона фаолиятини тўлиқ ёритувчи кўргазмалар ҳамда ўзларидаги мавжуд бўлган жами 126 та бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
Меҳнат ярмаркасида жами 58 нафар фуқаролар иштирок этиб, 18 нафарини ёшлар ташкил этди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 3 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш, 8 нафар фуқароларни касбга ўқитиш учун йўлланма берилди.
Меҳнат ярмаркаси давомида 7 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан керакли маслаҳатлар берилди.