Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Президент қарори амалда | "Шўр" маҳалласининг 3 500 метрга яқин ички йўллари равон бўлди
2023-05-20 17:35:26 223
Бугунги кунда Фурқат туманида маҳаллаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан "Шўр" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам Президентимизнинг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир талай ишлар амалга оширилмоқда.
Айни кунларда маҳалланинг Хизр ота ва Навбаҳор кўчаларининг 3 500 метрга яқин қисми асфальтланмоқда.
Бу каби ободликнинг шоҳиди бўлаётган аҳоли вакиллари ҳам қўлни қўлга бериб, айни жараёнларда мутасаддиларга яқиндан кўмакдош бўлмоқдалар.