Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида 206 та фермер хўжаликларининг 6450 гектар майдонларида ғалла етиштирилмоқда
2023-05-20 17:38:07 221
Фурқат туманидаги “Қўқонбой” марказий ММТПда ғалла ўрим-йиғимига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбаралари, ғалла отрядлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, комбайн бош операторлари ва ёрдамчи операторлар, дон ташиш техникалари ҳайдовчилари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирок этди.
Амалий семинарда етиштирилган мўл ҳосилни қисқа муддатда, сифатли ва исрофгарчиликларсиз ўриб-йиғиб олиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканлиги таъкидланди.
Ғалла ўрим-йиғимига оид юмушларни бажариш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, транспорт воситаларининг техник тайёргарлиги кўрикдан ўтказилди.
Туманда 206 та фермер хўжаликларининг 6450 гектар майдонларида ғалла етиштирилмоқда.
Ғалла ўрим-йиғим мавсумини тизимли ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 31 та отряд ташкил этилиб, уларга 31 та юқори унумли дон ўриш комбайнлари, 124 та дон ташиш (юк автомобиллари), 31 та кўчма устахоналар ва 5 та ёқилғи ташиш техникалари бириктирилган.
Тадбирда мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун ўрим комбайнлари, дон ташувчи ва бошқа транспорт воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, зарур эҳтиёт қисмлари захирасини яратиш, кўчма хизмат кўрсатиш устахоналари ҳамда ёнилғи қуйиш хизматлари фаолиятини ташкил этиш, ишчи-хизматчиларга етарли шарт-шароит яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Белгиланган вазифаларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига зарур кўрсатмалар берилди.
Туманда ғалла ўриш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, мавжуд техника ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳисоб-китоб ишларини ўз муддатида юритиш мақсадида туман штаби ташкил этилиб, штаб аъзоларининг мавсум давомидаги вазифалари белгилаб берилган.
Учрашувда ўрим отрядлари раҳбарларига, дон ўриш комбайнлари операторларига ва ёрдамчи операторларга, дон ташиш техникалари ҳайдовчиларига иш ҳақлари олдиндан тарқатиб берилиши юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Семинар сўнггида қишлоқ хўжалиги фахрийлари томонидан дуолар қилиниб, нуронийлар юртга тинчлик, деҳқончиликларга қут-барака тиладилар.