Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган иш ҳақига тенглаштирилган 30 фоизлик махсус устама пулларини ундириш ҳақидаги видеомурожаат юзасидан Расмий муносабат
2023-05-22 14:27:16 234
Фурқат туманида 2020-2022 йиллар оралиғида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида ишлаб келган бир гуруҳ фуқаролар ҳамда бугунги кунда хотин-қизлар фаоли вазифасида ишлаб келаётган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонига асосан ўша давр учун иш ҳақига тенглаштирилган 30 фоизлик махсус устама пулларини тўлаб берилишини сўраб мурожаат қилган.
Ходимларнинг ушбу масала юзасидан қилган мурожаатларига асосан Фурқат тумани Адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг ҳал қилув қарорида ушбу даъво аризаларининг 25 таси қаноатлантиришдан рад этилган. Бугунги кунда Суд томонидан ушбу мазмундаги 1 та аризанинг қаноатлантирилганлиги бўйича юқори турувчи инстанция судига шикоят киритилган.
Бугунги кун ҳолатига Суд қарори ҳамда юқоридаги ҳолатга кўра, туман ҳокимлиги бу тарздаги устамаларни тўлаб бериш ваколатига эга эмаслигини маълум қилади. Ҳозирда апелляция муддати мавжуд.
Мурожаатда акс этган Ф.Нурматовани ишга тикланиши бўйича аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди томонидан қаноатлантирилган бўлиб, амалдаги қонунчиликка кўра янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинида эски лавозимига тенг лавозимда иш таклиф этилган. Ушбу таклиф фуқаро томонидан рад этилиб, суд ижроси бўйича ҳозирда иш Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда.