Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида касаначиликни ривожлантириш ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2023-06-14 20:39:24 244
Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев томонидан касаначиликни ривожлантириш ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш ишлари жойига чиққан ҳолатда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70 сонли қарорига асосан касаначилик фаолиятини ташкил этиб, янги иш ўринлари яратган тадбиркорларга жуда кўп имкониятлар берилмоқда.
Хусусан Фурқат туманидаги Чилгижийда МФЙ да жойлашган "Уста Юсуфжон наққош" оилавий корхонаси томонидан яратилган 150 ўринли наққошлик фаолиятини ривожлантириш бўйича ташкил этилган касаначилик корхонасига юқоридаги қарор билан белгиланган имтиёзлар ҳақида бошқарма бошлиғи томонидан тўлиқ маълумот берилди шунингдек, туман масъулларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тумандаги касаначилик йўналишида шуғулланаётган тадбиркорлар хонадонларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди. Ташриф давомида "20 минг тадбиркор ва 500 минг малакали мутахассис" дастури бўйича 10 дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашди. Касб-хунарга ўқитиш муассасалари билан танишиб, таълим олаётган хотин- қизларни ўқиш фаолиятларини ўрганди.