Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР ОҒУФУРУШГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

×

 2023-06-27 13:31:00    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги асрларда бутун курраи заминга кенг тарқалган бир иллат бугунги кунда ҳамманинг ташфишига айланган. Бу иллат – гиёхвандлик.

Гиёхвандлик нафақат бу иллат билан шуғулланувчиларга, балки бутун жамиятга тахдид қилади. Гиёхвандлик шахс ва жамият ўртасидаги муносабатларни бузишга олиб келади. Гиёхванд кимса авволо ўзига, сўнг оиласи, касби ёки ўқишига нисбатан қизиқиш, аҳамият ва парво ҳислари қолмайди. Гиёхванд кишилар қавму қариндошларидан, гулдай фарзандларидан, умр йўлдошидан ажралиб қолаётгани, улардан аксар холларда майиб-мажрух фарзандлар туғилаётгани, шу билан бирга гиёхвандлик оқибатида ёшларнинг гиёхвандлик қурбони бўлиб қолаётгани ҳаётда учраб турган ҳақиқатдир. Гиёхвандлик воситалари ва ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноят хисобланади.

Ана шундай шахслардан бири Фурқат тумани “Ингичка” МФЙда истиқомат қилувчи  С.М. 2022 йил ноябрь ойининг бошларида шу қишлоқнинг дала майдони четида ёввойи ҳолатда ўсиб турган наша гиёхвандлик ўсимлигининг ғунча ва баргларидан териб олиб, яшаш хонадонига олиб келади. Ўзи “марихуана” гиёхвандлик воситасини тайёрлаб, қонунга хилоф равишда сақлаб келиб, ушбу гиёхвандлик воситасининг бир қисмини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида 2022 йил 16 ноябрь куни Фурқат тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан махсус харидорнинг аризасига асосан ўтказилган “назорат харид” тадбири давомида махсус харидорга 200 минг сўм пул эвазига сотиш жараёнида қўлга олинди. 7.96 грамм “марихуана” гиёхвандлик воситаси ҳолислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.

Бундан ташқари, 2022 йил 16 ноябрь куни тадбир иштирокчилари С.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ётоқхонадаги кароват остидаги қоғоз парчасида ва салафан пакетчада жами 2,86 грамм миқдордаги “марихуана” гиёхвандлик воситасини ва ҳовлидаги узум токининг тепа қисмига яширилган 205 грамм миқдордаги “марихуана” гиёхвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан С.М.га нисбатан жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми ва 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 6 ой озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Тоҳиржон ВАХОБОВ,

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси.