Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Эшон"маҳалласида электр тармоқлари янгиланиши ҳисобига 240 та хонадон сифатли электр энергияси билан таъминланмоқда
2023-08-09 10:05:04 216
"Эшон" маҳалла фуқаролар йиғининида 6,5 км масофада электр таъминоти яхшиланмоқда.
Айни кунларда Фароғат кўчасида яроқсиз бўлган симёғочлар ўрнига янги 135 дона таянч устунлар, 2 та 160 кВА. лик трансфарматор ўрнатиш ҳамда янги ёпиқ кабеллар тортиш ҳисобига 240 та хонадон сифатли электр энергияси билан таъминланади.
Бундан ташқари, қўшимча давлат дастури асосида 4 та кўчаларнинг 4000 метр ички йўллари астфальтланди.
Аҳоли вакиллари маҳаллаларнинг қиёфаси тобора кӯркамлашиб, кўп йиллик муаммолар бирин кетин ҳал этилаётганидан мамнун.