Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Мажбурий ижро ҳаракатлари ҳеч қачон осон кечмайди

×

 2023-08-12 10:32:07    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Мажбурий ижро ҳаракатлари ҳеч қачон осон кечмайди. Сабаби осон ҳал бўладиган иш ҳеч қачон судгача бормайди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан уйга киритиш ёки чиқариш лозим бўлганда, қарздор тараф доимо даъвогар тараф билан ўзаро муаммолари ҳақида рўкач қилиб, давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатади. Аммо ҳужжат Бюрога келиб тушдими, уни юборган орган ҳужжатни бекор қилмас экан, у албатта муҳокамасиз ижро этилади.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 25.05.2023 йил кундаги ижро варақасига кўра ундирувчи Н.Юсупова ва унинг бир нафар вояга етмаган фарзандини Фурқат тумани Тўрғай МФЙ Эшонариқ кўчасида жойлашган уйнинг яшаш хоналари ва қўшимча хоналар ҳамда коммунал хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан доимий яшаш учун мажбурий киритиб қўйиш кўрсатилган бўлиб, уйга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фурқат туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга ижро қилиш учун топширилган. Қарздор фуқаро томонидан она ва болани уйга киритмай қаршилик кўрсатиб келган.

Жорий йилнинг 10 август куни куни Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувчи Н.Юсупова ва бир нафар вояга етмаган фарзанди билан суд қарорида кўрсатилган манзилга холислар иштирокида киритиб қўйилди ва мазкур ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41-моддасига асосан тамомланди.


Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими