Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманидаги барча маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

×

 2023-08-12 15:33:54    234

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига қадар мамлакатимизда “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда. 

Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларда ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш мақсадида Фурқат туманидаги барча маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. 

Эътиборлиси, кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Шунингдек, ҳашар ишлари ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа коммунал идоралар ходимлари томонидан ҳам ташкилланмоқда.

Уюшқоқликда давом этаётган ҳашарларда маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, пиёдалар йўлакчалари тартибга келтирилиб, тунги ёритиш чироқлари таъмирланмоқда. 

Шунингдек, туманнинг марказий кўчалари ҳамда туманга кириш қисмида жойлашган рамзий дарвозалар олд майдонига турли манзарали гуллар экилиб, кўкаламзорлаштирилмоқда.

Ободлик тадбирларига зарурий техникалар жалб этилиб, катта йўл ёқаларидаги манзарали дарахтлар ва гулларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.