Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Сифатли таълим - кучли жамият сари | Фурқат туманида Япония таълим тажрибаси амалиётга жорий этилмоқда

×

 2023-08-29 16:44:30    323

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Япония таълим вазирлиги билан келишувга асосан Фарғона вилоятидаги туман ва шаҳарлардан биттадан мактаб Япония таълим методикасини жорий қилиш бўйича танлаб олинган.

Фурқат тумани 37-сонли умумтаълим мактаби ҳам мазкур лойиҳада танлаб олиниб, янги ўқув йилидан Япония таълим тизими методикасини амалиётга жорий қилиш режалаштирилган. 

Бугун "Янги" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ушбу мактабда педагоглар ва ота-оналар билан мулоқот ўтказилди. Япония таълим тизимини жорий этишда ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбари кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда дунёдаги замонавий ўқув дастурлари, ўқитиш методикаларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий этиш, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш давлат сиёсатига айланганлиги яна бир бор таъкидланди. 

Айниқса, дарс сифати ва самарадорлигини таъминлаш учун ўқитувчилар ўз устида ишлашлари, мунтазам малака ва билимларини оширишлари, ёшларга доимо ўрнак ва намуна бўлишлари кераклиги, бунинг учун уларга қулай шарт-шароитлар яратилаётгани маълум қилинди.

Мулоқот чоғида ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, янги педагогик услублар таълим самарадорлигини оширишига хизмат қилишига ишонч билдирдилар. 

Татбиқ этилаётган Япония таълим тажрибаси асосида мактабда ўқувчилар телефон қурилмаларини қолдиришлари учун, оёқ кийимларини ечишлари учун махсус жойлар тайёрланиб, бой китоб фондига эга кутубхона ҳам хозирланди. 

Ушбу таълим тизими бўйича янги ўқув йилидан ўқувчиларни хорижий тилларни ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича барча зарур шароитлар яратилган.

Маълумот ўрнида: Жорий ўқув йилидан Япония таълим тизими бўйича мактабнинг 1-4 синфларидаги 255 нафар ўқувчиларга малакали ўқитувчилар томонидан таълим ва тарбия берилади.