Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш-асосий мақсадлардан бири
2023-08-29 16:45:34 324
Фурқат тумани ички ишлар биносида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишда ўзаро ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган тизимли ишларни ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Акмал Ходжаев, туман ИИБ масъул ходимлари ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Ҳудудларда жиноят содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш, ўзаро ҳамкорликда самарали тадбирларни ташкил этиш борасида таклиф ва тавсиялар муҳокамага қўйилди.
Туман ҳокими томонидан профилактика инспекторларига барча масъул идора ва муассасалар ҳамкорлигида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни манзилли ташкиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон бераётган шарт-шароитларини тизимли равишда аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада жонлантириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.