Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Мелиоратив Неъматжон” фермер хўжалиги Фурқат туманида биринчи бўлиб пахта тайёрлаш шартнома режасини бажарди
2023-08-31 09:26:05 284
Шу кунларда табиати дилкушо, одамлари меҳнаткаш Фарғона пахтазорларида ҳосил йиғим-терим ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Пахта майдонлари Қолгандарё массивида жойлашган “Мелиоратив Неъматжон” фермер хўжалиги биринчи теримдаёқ туманда пахта режасини ортиғи билан бажарди.
Мавсумда “Мелиоратив Неъматжон” 10,5 гектар ерда пахта хосилини етиштирган хўжалик миришкори уйган пахта хирмони 40 тоннадан ошди.
Шу муносабат билан бугун Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов, сектор раҳбарлари ҳамда кластер раҳбари ғолиб фермер хўжалиги аъзоларини пахта қабул қилиш пунктида карнай-сурнайлар садоси остида кутиб олдилар.
"Туманда ким биринчилардан бўлиб, шартнома режасини бажарса, ўзим тўн кийдираман - деб ваъда берган эдим, сўзим исботи, келдим. Халқимиз ризқи-рўзини етиштириш ва уни биринчилардан бўлиб йиғиштириб олишдаги ҳиссангиз кўпчиликка намуна бўлди. Туман фаоллари номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сафдошларингиз сони кўпайсин, хирмонимиз сиз каби миришкорлар ва азиз теримчиларимиз ҳалол меҳнати эвазига янада юксалсин”, деди туман ҳокими миришкор фермерни табриклаб.
Илғор фермерга туман ҳокимининг ваъдасига мувофиқ тўн кийгизилиб, ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида: “Мелиоратив Неъматжон” 10,5 гектар майдонга "С8290" навли чигит қадаб, шартнома режасига кўра 40 тонна пахта топширган. Миришкор фермер томонидан мавсум давомида 50 тоннадан ошириш режалаштирилган.