Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Яна 3 нафар фурқатлик ёшлар ўз уйларига эга бўлди
2023-09-06 08:26:35 284
Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани жойларда олиб борилаётган амалий ишлар билан кўринмоқда.
Бугун тумандаги “Яхши ният” массивида жойлашган янги қуриб битказилган кўп қаватли уйлардан фурқатлик 3 нафар "меҳр дафтари" эгаларига қувонч улашилди. Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, миллий гвардия масъуллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Чиркай маҳалласида яқинлари уйида вақтинча яшаб келаётган Тўйчиев Санъатжон, Қўқонбойда ҳоласи билан яшаб турган Мухтасар Пайғамова ва Истиқлолда бувиси билан вақтинча яшаб келаётган Ёдгоржон Мадаминовларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 656-сонли қарорига асосан харид қилинган ва ўз номларига расмийлаштирилган квартиралар калитларини туман ҳокимидан қабул қилиб олдилар.
Янги хонадон эгаларининг қувончлари бир олам, улар берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилиб, келажакда юрт равнақи, истиқболи йўлида бор куч ғайратини сафарбар этишларини билдирдилар.