Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Чиркайдаги 8-сонли мактаб учун қўшимча 540 ўринли бино ва спорт зал қурилмоқда

×

 2023-09-12 19:16:02    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат туманидаги умумтаълим мактабларида жорий йилда ҳам замон талаблари асосида ўқиш ва ўқитиш имкониятлари янада кенгаймоқда.

Чиркай маҳалласида жойлашган 8-сонли мактаб биноси 1972 йилда 240 ўқув ўринга мўлжаллаб қурилган бинода 510 нафар ўқувчи таҳсил олаётган эди.

Ўқувчилар сони мактабнинг мавжуд сиғимидан сезиларли даражада ортиқлиги, навбатлилик коэффициенти белгиланган нормалардан юқорилиги каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида инвестиция лойиҳаси тайёрланиб, амалга тадбиқ этилди.

Мактабда қўшимча янги 540 ўринли ўқув биноси ва  12х24 ўлчамли спорт зали қурилиши учун инвестиция дастури асосида 7 млрд 387 млн сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирги кунда қурилиш ишлари "Мирзо Саодат" МЖЧ қурилиш ташкилоти бунёдкорлари томонидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари якуний босқичга кирган.