Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Умумтаълим мактаблари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишни янада яхшилаш мақсадида 9 турдаги 250 та замонавий анжомлар билан таъминланди

×

 2023-09-16 08:18:02    219

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилда Давлат раҳбари раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари кенг муҳокама қилинган эди.

Ёшларни касб ўрганишга қизиқтириш мақсадида мутасаддилар олдига умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Бу борада Фурқат туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам қатор амалий ишлар йўлга қўйилди.

Хусусан, тумандаги барча мактабларнинг тегишли ўқув хоналари махсус жиҳозланиб, ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш йўлга қўйилди. Мавжуд ўқув хоналарини керакли жихоз ва анжомлар билан бойитиш, касб-ҳунарга ўқитишни янада самарали йўлга қўйиш мақсадида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида Баркамол авлод болалар маркази қошида зарурий анжомлар билан таъминлаш учун киритилган таклиф ғолиб деб топилди.  

Болалар маркази ва тумандаги 37 та умумтаълим мактабларининг эҳтиёжларига кўра, 1,2 млрд сўм маблағ эвазига харид қилинган 97 та тикув машинаси, 55 та печ, 1 музлатгич, 38 та пайвандлаш аппаратлари, 8 та замонавий компьютер жамланмалари, 20 та асалари уялари, 2 та туникасозлик, 19 та сантехника анжомлари, 10 та аёллар ва эркаклар сартарошлик касблари учун керакли меҳнат анжомлари тарқатилди.