Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Ҳоким ва битирувчи ёшлар" учрашуви ўтказилди

×

 2023-09-20 16:00:30    379

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари бошчилигида  Япония таълим тизими методикаси амалиётга жорий қилинган 37-мактабда соҳа масъулари, журналит ва блоггерлар билан биргаликда битирувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

37-мактабда бу йилги битирувчилар сони 33 нафар бўлиб, уларнинг 19 нафари инглиз тили билиш даражалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган йили ушбу мактабни 20 нафар ўқувчилар битирган бўлиб, уларнинг 18 нафари олий таълим муассасаларига кириб талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган.

Битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди. Ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида соҳа мутахассисларидан ҳуқуқий тушунча ва маълумотларга эга бўлишди. 

Учрашув давомида туман ҳокимлиги томонидан республика ва вилоят миқёсида ўтказилган турли танловларнинг ғолиб ва совриндорлигини қўлга киритган фаол ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига, фидойи устоз-мураббийларга диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек очиқ мулоқот давомида "Янги" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ушбу мактабда Япония таълим тизимини жорий этишда ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбари кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда дунёдаги замонавий ўқув дастурлари, ўқитиш методикаларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий этиш, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш давлат сиёсатига айланганлиги яна бир бор таъкидланди. 

Айниқса, дарс сифати ва самарадорлигини таъминлаш учун ўқитувчилар ўз устида ишлашлари, мунтазам малака ва билимларини оширишлари, ёшларга доимо ўрнак ва намуна бўлишлари кераклиги, бунинг учун уларга қулай шарт-шароитлар яратилаётгани маълум қилинди.

Татбиқ этилаётган Япония таълим тажрибаси асосида мактабда ўқувчилар телефон қурилмаларини қолдиришлари учун, оёқ кийимларини ечишлари учун махсус жойлар тайёрланиб, бой китоб фондига эга кутубхона ҳам хозирланди. 

Ушбу таълим тизими бўйича янги ўқув йилидан ўқувчиларни хорижий тилларни ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича барча зарур шароитлар яратилган.

Жорий ўқув йилидан Япония таълим тизими бўйича мактабнинг 1-4 синфларидаги 255 нафар ўқувчиларга малакали ўқитувчилар томонидан таълим ва тарбия берилади.

Очиқ мулоқот сўнгида, тадбир иштирокчилари янги ўқув йилидан Япония таълим тизими методикаси амалиётга жорий қилинган 37-мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишилди.

Мулоқот чоғида журналистлар ва ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, янги педагогик услублар таълим самарадорлигини оширишига хизмат қилишига ишонч билдирдилар.