Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Вояга етмаган шахсларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқлари

×

 2023-10-04 11:40:44    888

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасида ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиши кафолатланган бўлиб ушбу норманинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 4 моддасида ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эгалиги ҳамда меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланиши қоида қилиб кўрсатилган.

Меҳнат кодексининг 411-моддасига асосан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланадиган энг кам иш ўринлари ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмаси билан ишга жойлашиш кафолатланган. Бу норма ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар ҳам меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини ангалатади.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги ЎРҚ 139-сонли қонунида “бола (болалар) — ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар)”, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ 406-сонли қонунида “ёшлар (ёш фуқаролар) — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар” эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий таълимдан ажралмаслигини таъминлаш мақсадида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатида бир қанча ўзига хос хусусиятлари мавжуд.

Жумладан, ишга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов белгиланмаслиги, иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги мажбурий тартибда белгиланиши, ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилни ўттиз календарь кун қилиб берилиши, ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар меҳнатга оид якка тартибдаги ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлиши,  шулар жумласидандир.

Ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар меҳнатининг муҳим ва барча иш берувчилар билиши шарт бўлган қоидаларидан бири бу меҳнат кодексининг 416 моддасидар. Унда ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги қуйидагилардан ошиши мумкин эмас:

ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ходимлар учун — олти кунлик иш ҳафтасида — тўрт соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — беш соатдан, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун эса олти кунлик иш ҳафтасида — олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — етти соату ўттиз дақиқадан;

ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ташкилотларининг ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилари учун — олти кунлик иш ҳафтасида — икки соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — икки соату ўттиз дақиқадан, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилари учун эса олти кунлик иш ҳафтасида — уч соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — тўрт соатдан.

 

Оғир ишларда ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг, шунингдек мазкур ишлар соғлиғига тўғри келмайдиган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган, бўлиб бундай ишлар мавжуд бўлган ташкилот ва корхоналарда меҳнат инспекциялари томонидан меҳнат нормалари доимий назорат қилиб борилади.

Сўнгида айтиб ўтиш ўринлики, иш берувчилар томонидан вояга етмаган шахсларга бериладиган имтиёзлардан қочиш мақсадида улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳоллари кўп учраб туради. Шу ҳолатларни олдини олиш мақсадида ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг

судья ёрдамчиси, Мохинур Иброхимова