Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Мактаб ўқувчилари учун замонавий ўйингоҳ қуриб битказилди

×

 2023-10-10 08:34:26    828

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, жорий ўқув йилидан умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга ўргатиш амалиётга жорий қилиниб, муассасаларда ўқувчилар учун қулай ўқув хоналари ҳамда касб майдонлари яратилди.

Хусусан 37-сонли таълим муассасасида мебелчилик, тикувчилик, сантехник устаси, асаларичилик, боғдорчилик, пазандачилик, токарлик, пайвандлаш ва поябзал устаси каби касб йўналишлари бўйича туман раҳбари бошчилигида ҳудуддаги тадбиркорлар, соҳа мутахассислари кенг жалб этилган ҳолда бўш турган, қаровсиз ва самарасиз биноларни ижарага бериш, бундан ташқари мутахассислар жалб этиш орқали ушбу касбларга ўқитиш йўлга қўйилди.

Эътиборли томони шундаки, мактабнинг ижара тўловлари, иссиқхона, экин майдонларидан олинган даромад ва ҳомийлар маблағи ҳисобига мактаб ҳудудидаги бўш турган майдонда ўқувчилар учун замонавий ўйингоҳ барпо этилди.

Бугун ушбу ўйингоҳ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов бошчилигида соҳа масъуллари, жамоатчилик вакиллари, ёши улуғлар иштирокида фойдаланишга топширилди.