Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессиясида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг II мавсумида ғолиб бўлган таклифларни молиялаштириш масаласи кўриб чиқилди

×

 2023-10-11 08:22:47    819

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, Фурқат туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ қабулхонаси мудири Р. Жўраевнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг, тумандаги тижорат банклари томонидан дастурлар доирасида ажратилаётган кредитлар самарадорлигини таъминлаш, уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилиши ҳамда муаммоли кредитларни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Танибердиевнинг ахбороти тингланди. 

Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи С.Аҳмедовнинг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида таклифлари тингланди.

Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. 

Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш тӯққизинчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтиомий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.