Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!
2023-10-17 17:40:34 499
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.
Тил – давлат ва миллат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак.
Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан Ўзбек тилининг мавқеи ва нуфузини ошириш, уни асраш ва янада бойитишга алоҳида эътибор берилаётгани барчамизни қувонтирмоқда. Давлатимиз раҳбари “Биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз”, деб, ўзбек тилига бўлган ҳурматини, Давлат тилининг обрў-эътибори – халқимиз, жамиятимизнинг обрў-эътибори эканлигини ифодалаб берди.
2020 йил 10 апрель куни мамлакатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан, ушбу байрам ҳар йили 21 октябрда – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган тарихий кунда нишонланадиган бўлди.
Шу кунларда мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни катта тантаналар билан нишонланмоқда. Жумладан туманимизда ҳам тил байрамига бағишланган турли маданий-маърифий кечалар, учрашув ва тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун 12-сонли Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган асосий байрам тадбири ўтказилди. Тантанани Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова кириш сўзи билан очиб, иштирокчилар ва барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклади.
Шундан сўнг туман Маданият бўлими, Мусиқа ва санъат мактаби санъаткорлари томонидан “Қадринг баланд бўлсин, ота тилим” номли адабий-мусиқий ва композицион дастур намойиш этилди.
Алишер Навоий, Чўлпон, Абдулла Қодирий сингари ўзбек тили жонкуярлари образларидаги композицион чиқишлар, она тилимизни улуғловчи шъерлар, мумтоз ва замонавий куй-қўшиқ ва рақслар уйғунлиги байрам дастурининг мавзусини очиб, томошабинларнинг қалбига етказиб берди.
Ахборот-кутубхона маркази томонидан ташкил қилинган викторина ўйинлари ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди.
Ўзбек тили байрами кунига бағишланган шундай тадбирлар туманимиз бўйлаб яна давом эттирилади.