Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Жаҳолатга қарши маърифат билан...

×

 2023-10-18 16:20:15    843

PDF юклаш
Чоп этиш


Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ёт оқимларга қарши аҳоли, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш юзасидан Фурқат туманидаги 12-сонли Мусика ва санъат мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими мутасаддилари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактабининг ўқувчилари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни ёт оқимлар таъсиридан асраш, миллий қадриятларни, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Дастлаб тадбирда "Сохта даъволар" номли видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг иштирокчилар томонидан ёшлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва бошқа салбий ҳолатлар, шунингдек, ёшларнинг ёт ва диний экстремистик ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, интернет маълумотларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, уларда ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш хусусида фикр алмашилди. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, тадбир давомида турли ёт ғояларнинг асл қиёфасини намоён этувчи кўчма фотокўргазма намойиш этилди.