Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Мазкур йўналишга қаратилган эътибор ва имкониятлар ҳам ўз самарасини бермоқда"

×

 2023-11-03 09:07:30    698

PDF юклаш
Чоп этиш


Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга йўналтирилган мусиқа ва санъат йўналишларида фаолиятини амалга оширади.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчиларга таълим бериш якка тартибда ёки бир хил ёшдаги ва турли ёшдаги болалар гуруҳларида уларнинг қизиқишларига кўра бир ёхуд бир неча таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.

Бугун ушбу мактаблар ёш талантларни кашф этишда чинакам мактаб вазифасини ўтамоқда.

Гап шундаки, жорий йилнинг 2 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Бiз бақытты баламыз" деб номланган халқаро кўрик танловда Фурқат тумани 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби фортепиано ҳамда дутор синфи ўқувчилари фахрли ўринларни олиб қайтдилар.

Албатта бу ютуқлардан кўринадики мазкур йўналишга қаратилган эътибор ва имкониятлар ўз самарасини бермоқда.