Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Дарс машғулотлари, муассасалардаги иситиш тизими барқарорлиги ўрганилди
2023-11-14 13:32:48 371
Умумтаълим мактабларидаги таълим сифати, хона хароратининг барқарорлиги, муассаса ҳудудининг ободончилиги туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов томонидан масъуллар иштирокида ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори асосида тизимда муаммоси мавжуд таълим муассасалари тўлиқ қамраб олиниб, иситиш барқарорлиги таъминланмоқда.
Туман раҳбари дарс машғулотларида иштирок этиб, ўқувчилар ўртасида китобхонлик ва дарсларга қизиқиш хусусиятини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар томонлама таълим тарбияга эътиборини кучайтириш орқали таълим сифатини оширишга эътибор қаратишни таъкидлади.
Аниқланган бир қатор камчиликларни бартараф этиш бўйича соҳа мутахассисларига кўрсатмалар бериб ўтди. Бу каби ўрганишлар барча таълим муассасаларида ишчи гуруҳлар орқали узлуксиз назоратга олиб борилиши, барча тоифадаги масъуллар ўз вазифаларини виждонан бажаришлари бугунги кундаги энг муҳим омил эканлиги айтилди.