Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг етмишинчи сессиясида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди
2023-11-17 08:59:40 892
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг етмишинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия давомида,
➖ Жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани судининг Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилинишига доир амалга оширган ишлар хусусида;
➖Туман Адлия бўлими бошлиғининг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида;
➖ Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раисининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти ҳақида;
➖ Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг туманда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
➖ Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 9 ойлик ижроси ҳамда жорий йил 9 ой давомида туман маҳаллий бюджетига шаклланган қўшимча манбаалари тўғрисида;
➖ Туман ҳокими ўринбосарининг миллий комиссия аъзолари томонидан умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган ўрганишлар тўғрисида;
➖ Тижорат банклари томонидан дастурлар бўйича ажратилган кредитлар, уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилиши, муаммоли кредитларни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
➖ Фурқат туманидаги эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
➖ Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши Котибияти бош мутахассиси Алимов Акмалжон Эргашович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ва шу муносабат билан мазкур ловозимга Атахонов Дониёржон Маъмуровични тасдиқлаш тўғрисида
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар, қарорлар ижроси депутатлар томонидан саволлар ва қизғин муҳокамаларга уланди. Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.