Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фурқат туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабида республика амалий кўргазмали семинар ўтказилди

×

 2023-12-04 08:54:02    594

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фурқат туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда креатив усуллардан фойдаланиш самарадорлиги" мавзусида Республика миқёсида амалий семинар бўлиб ўтди. 

Мазкур семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов  ва Қорақалпоғистон Республикаси ММТ вазири ҳамда барча вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиқлари иштирок этдилар.

Дастлаб семинар иштирокчилари 37-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган яшил масканлар билан танишди. Мактаб ҳудудига 80 туп ёнғоқ, 72 туп бодом ва 50 тупдан зиёд манзарали дарахат кўчатлари, ўзлаштирилмаган 24 сотих ер майдони обод қилиниб, 130 туп олий навли узум кўчатлари экилган. Шунингдек 9000 тупдан ортиқ қрим сасна (арча) 6000 туп атиргул кўчатлари парвариш қилинмоқда.

Мактаб 720 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, мактабда 22 синфхона, спорт зали, ошхона, компьютер хоналари мавжуд. Мактабнинг бўш турган биноларидаги хоналарда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларга маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган асаларичилик, мева-сабзавот етиштириш, пайвандчилик, мебелчи, сантехника устаси, косибчилик, пазандачилик, тикувчилик каби 10 та касб-ҳунарга ўргатиш тўгараклари йўлга қўйилган.  

Шунингдек, 32 нафар малакали устозлардан таълим олаётган ўқувчилар турли кўрик-танлов, мусобақа ва беллашувларда энг яхши натижаларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, таълим масканида хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танловининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, 100 млн сўм мукофотни қўлга киритди. Битирувчи ўқувчилар 3 йилдан буён олий таълим масканларига 85 фоиздан юқори натижа билан қабул қилинмоқда.

Фарғона тажрибаси сифатида муассасада ташкил этилган Япония таълими тажрибасини жорий этиш бўйича олиб борилган ишлар семинар иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик ва мактаб сармоядан ташқари топган маблағлари ҳисобидан 200 миллион сўмдан ошиқ пул сарфланиб, мактаб зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланди.