Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Чиркай" маҳалласининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

×

 2023-12-08 17:22:32    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлат раҳбари топшириғига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Аввал хабар берганимиздек, Республика ишчи гуруҳи бошчилигида танланган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллалар қаторига Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалласи ҳам киритилди. Қомусимизнинг ўттиз бир йиллиги арафасида маҳаллада “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини жорий қилиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар якунланди. 

Бугун маҳалланинг муҳташам биноси фойдаланишга топширилди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев, вилоят Прокурори Баҳтиёр Исмоилов, секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар вакиллари иштирок этди. 

Ҳурматли меҳмонлар ва нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғичлар қирқилиб, тадбир иштирокчилари мазкур бинода яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар. Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур бинода маҳалла "еттилиги" учун алоҳида хоналар, мажлислар зали, “Жамоатчилик маскани” мавжуд бўлиб, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди жамғармаси томонидан мебель ва компьютер жиҳозлари билан таъминланди.

Маҳалла биноси Республика бюджети ҳисобидан 900 млн сўм маблағ эвазига "Қўқон бинокор" МЧЖ томонидан қуриб битказилди.

Маҳалла биносига тутуш ҳудудда "Маҳалла боғи" ташкил этилиб, 500 туп манзарали дарахтлар, 600 туп гул кўчатлари экилди. Атроф ободонлаштирилиб, ўриндиқлар, сайр йўлаклари ташкил этилди.

Бундан ташқари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида футбол майдони таъмирланиб, "Workout" майдони қуриб битказилди.