Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Бош Қомусимизнинг 31 йиллиги кенг нишонланди

×

 2023-12-08 20:07:16    817

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Фурқат туманида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман фаоллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шу куни Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов туман аҳолисини Қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги билан қутлаб, Конституциямизнинг давлат, жамият ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти тўғрисидаги фикрларини баён қилди.

Байрам муносабати билан маҳаллаларда ташкилланган турли спорт мусобақаларида ғолиб бӯлган бир гуруҳ ёшларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбири давомида таниқли эстрада вакилларининг куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди. 

Бундан ташқари туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган байрам дастурида она Ватан, тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.