Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда

×

 2023-12-14 15:17:36    643

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 02.08.2023 йил кунги суд буйруғига асосан Фурқат тумани Ингичка маҳалласи Янги ҳаёт кўчаси 53-сонли турар жойни қурилиш-техникавий экспертизасининг 2023 йил 27 июндаги ҳулосасида кўрсатилган "S1" томонини даъвогар И.М.Кимсанов эгалигига натура шаклида ажратиб бериш, "S2" улуш кисмини жавобгар Н.А.Маматова эгалигида қолдириш кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро иши қўзғатилиб, 10.11.2023 йил куни туман архитектура ва кадастр бўлими мутахассисларини жалб қилган ҳолда қарздор Н.А.Маматовага суд буйруғида кўрсатилган ҳовли жойнинг "S2" қисми қолдирилиб "S1" қисми даъвогар И.М.Кимсановга ажратиб берилиши таъминланди. 

Шунингдек суд буйруғига асосан даъвогар И.М.Кимсановдан Н.Маматовага " S1" улуш қисмидан ортиқ бўлган 23 428 480 сўм пул маблағларини ундириб берилиши ҳам таъминланган.