Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги тадбирлар ўтказилмоқда
2023-12-15 09:43:15 767
Фурқат туманида вилоят ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича комплекс ўрганишлар, тарғибот профилактик тадбирлари бошланди.
Хусусан, бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида тарғибот-профилактик тадбирлар доирасида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшиджон Хатамов иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида умумпрофилактик тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирга тумандаги умумтаълим мактабларининг директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, тиббиёт муассасалари ходимлари жалб этилди.
Тадбирда Ж.Хатамов томонидан бугунги кундаги геосиёсий ўйинлар ва улардан огоҳ бўлиш, давлат ва дин муносабатлари мавзусида маъруза қилинди.