Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Зўравонликка қарши 16 кун”

×

 2023-12-15 15:45:21    901

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳозирги кунда дунё бўйлаб хар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонлик қурбони бўлмоқда. БМТ Бош Котиби хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш халқаро куни муносабати билан қилган баёнотида “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик глобал пандемия тусини олмоқда... Бу очиқ, ҳаққоний ва барқарор ривожланиш йўлидаги жиддий тўсиқдир”, -дея таъкидлаган эди.

Оилавий келишмовчиликлар, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири бўлиб, унга ечим топиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 25 ноябрь-10 декабрь кунлари “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси ўтказилиши белгиланди.

Аёлларга нисбатан зўравонлик бу— жинс белгисига асосланган жисмоний, жинсий ёки психологик зарарга олиб келадиган ёки аёлларга азият етказадиган, шунингдек, бундай ҳаракатларнинг таҳдидлари жамият ёки шахсий ҳаётда бўлсин, мажбурлаш ёки аёлларга нисбатан зўравонлик - инсон ҳуқуқларининг энг кенг тарқалган бузилишларидан биридир.

Мамлакатимизда ҳам кейинги вақтларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, уларга янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида турли хил зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга мотивация бериш, зуравонликка қарши тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида жамоатчилик эътиборини ушбу масалага жалб этишга қаратилган тадбирлар амалга оширилиб, ҳар бир шахсни зўравонликка бефарқ бўлмаслик, бу ҳақида сукут сақламасликка қаратилган турли тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга хотин қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш  долзарб вазифалар ҳисобланади.

Оила ва хотин-қизлар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон, “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон фармонлари, “Оила ва хотин- қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон ва “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарорлари қабул қилинган.

Гендер тенглик, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг ҳам негизи ҳамдир. Миллий қонунчилигимизга “гендер” тушунчаси 2019 йил
3 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан киритилган бўлиб, унга кўра гендер — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда
илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати ҳисобланади.

Мазкур қонуннинг 1-моддасида, ушбу Қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги таъкидланган бўлиб, қонунда давлат органларидаги ваколатли шахснинг хотин- қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари, давлат ҳизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари давлат ҳизматидаги лавозимларни эгаллаш учун танловларда хотин қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши, сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари, меҳнат муносабатларида хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари, оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари, уй меҳнатини бажаришда тенг муносабатлар кафолатлари белгиланган.

 

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси

Х.Қосимов